Исроил ҳужумлари давомида Эрон бош қўмондони йўқ қилинди – ОАВ

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Исроил ва АҚШнинг ҳаво ҳужумлари давомида Эрон армияси бош қўмондони Амир Хатамий ўлдирилди. Бу ҳақда Исроил оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Ушбу хабар ҳали тасдиқланмаган, лекин айрим маълумотлар бу ростлигига ишора беради. Масалан, Исроилнинг ҳужумлари давлат идоралари яқинида амалга оширилган.

Исроилнинг тезкор операцияси

Бугун, 28 февраль куни АҚШ Исроил билан биргаликда Эрон ҳудудига ҳужумлар уюштиришни бошлади. Қатардаги АҚШ элчихонаси барча ходимларга зудлик билан хавфсиз жойларда бошпана излаш буйруғи берган.

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги Теҳрондаги Эрон разведка биносига ҳужум қилинганини даъво қилмоқда.

Шунингдек,Аир Ҳаифа авиакомпанияси Ички фронт қўмондонлиги кўрсатмаларига мувофиқ бугунги барча рейсларни бекор қилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, ОАВ Эрон аҳолисига таяниб, мамлакатнинг турли ҳудудларида тартибсизлик ва ваҳима ҳукм сураётгани ҳақида хабар бермоқда.

ОАВга кўра, Исроил томонидан старт берилган операция “Еҳуда қалқони” деб номланган.

Шу билан бирга, Исроилда бўлиб турган ҳарбий техникаларга ёнилғи қуювчи воситалар ҳам Исроилни тарк этгани ҳақида хабарлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Амир Хатамий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг