Исроил ҳукумати ҲАМАС билан келишувни тасдиқлади

Олам

image

Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроилликларни гаровга олганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан келишувни ниҳоят тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 18 январга ўтар кечаси Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг идораси хабар берди.

Бош вазир идораси ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш эртага, 19 январь куниёқ бошланишини айтди. Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши саккиз соат давом этди.

Американинг "Axios" порталига кўра, Нетаньяху коалицион ҳукуматидаги 24 вазир келишув учун овоз берган, саккиз нафари қарши овоз берган. "Associated Press" агентлигининг ёзишича, ҳукумат йиғилиши яҳудийларнинг Шаббат куни ишламаслик анъаналарига зид равишда ўтказилган, бу фақат истисно ҳолларда бўлади.

Аввалроқ Исроил ҳарбий-сиёсий Вазирлар Маҳкамаси мамлакат ҳукуматига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратилган ҲАМАС билан келишувни қабул қилишни тавсия қилган эди.

"Шундан сўнг келишув Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди", деди 17 январь куни Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг идораси.

15 январь куни Исроил ва ҲАМАС гуруҳи вакиллари ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишувга эришгани маълум бўлди. Келишув биринчи босқичда 42 кунлик оташкесим ва Ғазо секторида гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишни кўзда тутади. Бунга жавобан Исроилдаги фаластинлик маҳбуслар ҳар бир Исроил фуқароси учун 30 фаластинлик ва ҳар бир аскар учун 50 фаластинликдан озод қилиниши керак.

17 январь куни Исроил оммавий ахборот воситалари келишувнинг биринчи босқичи доирасида Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбусларга алмаштирилиши кутилаётган 33 кишидан иборат рўйхатни эълон қилди. Исроил расмийларининг фикрича, рўйхатдагиларнинг аксарияти тирик, аммо гаровга олинганларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The Washington Post” нашри манбаларга таяниб Нетаньяху ўнг қанот коалициясидаги ҳамкорларига ҲАМАС билан сулҳнинг биринчи босқичидан сўнг Ғазо секторида ҳарбий операцияни қайта бошлашга ваъда берганини ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг