Испаниянинг собиқ қироли солиқ қарзи сифатида 4,3 млн евро тўлади

Олам

image

2014 йилда Испания тахтидан воз кечган Хуан Карлос I мамлакат солиқ идорасига 4 395 901 евро миқдорида қарзини тўлади. Бу ҳақда унинг адвокати Хавьер Санчес-Юнко маълум қилган.

Адвокатга кўра, собиқ қирол солиқ тўлашни кечиктиргани учун қўшимча фоиз ҳам тўлаган. 

Ўтган йилнинг 9 декабрида Карлос Испанияда 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда солиқ қарзлари бўйича 678 минг евродан ортиқ пул тўлаган эди. Гап бир неча йил давомида эълон қилинмаган даромадлар ҳақида кетмоқда, уларнинг умумий миқдори нақд пулсиз 8 млн евродан ошиши мумкин. 

Бундан ташқари, Испания Олий суди прокуратураси собиқ қирол билан боғлиқ яна иккита тергов олиб бормоқда. Улардан бири, Макка-Мадина йўналишида тезюрар темир йўл қурилиши шартномаси Испания компаниялари консорциумига ўтиши учун Саудия томони билан музокараларда воситачи вазифаси учун пул олгани айтилмоқда. 

Шунингдек, Хуан Карлос I нинг солиқ идораларидан яширинган Жерси оролидаги маблағларлари бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Хуан Карлос I

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар