Испанияда реперга берилган ҳукм туфайли тартибсизликлар бўлиб ўтди
Жамият
−
19 Февраль 2021 3020 1 дақиқа
Испанияда репер Пабло Аселнинг ҳибсга олиниши ва жазога тортилиши сабабли уч кундан бери тартибсизликлар бўлиб ўтмоқда. У терроризмни қўллаб-қувватлаш ва тожни ҳақорат қилишда айбдор деб топилган.
Асосий норозиликлар Барселонада бўлиб ўтмоқда. Юзлаб одамлар кўчаларга чиққан. Улар тўсиқлар юзага келтириб, ахлат контейнерларини ёққан, тошлар ва бошқа элементларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарата отган.
Каталония полицияси намойишчилар полиция ходимларига тош ва бутилкаларни улоқтираётгани, шунингдек полиция автомобилларига тош отаётгани ҳақида хабар тарқатди. Бундан ташқари, намойишлар пайтида баъзи муассасаларнинг деразалари синдириб ташланган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь