Испанияда Қатарнинг собиқ маликаси ўлик ҳолда топилди

Олам 21814
image

Матбуотда Қатарнинг собиқ маликаси сифатида тилга олинадиган Казия Галлиано Испаниядаги уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда чоршанба куни ТАСС агентлигига қироллик миллий полицияси хабар берди.

“Якшанба куни турар-жой биносида ўлик аёл топилди. Тахминларга кўра, бу ўша аёл (собиқ малика)”, дея унинг кимлигини тасдиқлаган полиция.

Полиция жасаддан зўравонлик белгиларини топмаган, эндиликда отопсия текшируви тайинланган. Шунингдек, аёл наркотикдан ўлган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

EFE агентлиги маълумотига кўра, 46 ёшли аёлнинг жасади Андалусиянинг Марбелла шаҳридаги уйидан ўлик ҳолда топилган. Собиқ маликанинг Францияда яшовчи қизи қиролликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган, чунки онаси бир неча кун давомида қўнғироқларга жавоб бермаган.

Галлиано Қатар амирининг амакиси Абдул Азиз бин Халифа ал-Танининг учинчи хотини рафиқаси эди. Эр-хотин 2012 йилда ажралишган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1184
Рейтинг: 2.9
t
×