Испанияда генерал қариялардан олдин навбатсиз эмлангани учун истеъфога чиқди
Олам
−
24 Январь 2021
3417Испания Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Мигель Анхель Вильярроя янги коронавирусга қарши эмланганидан сўнг юзага келган зиддиятлар туфайли истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда “Europa Press” агентлиги хабар берди.
Генерал навбатдан ташқари эмланганликда айбланган. Натижада, Бош штаб бошлиғи Испания Мудофаа вазири Маргарита Роблесга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топширган. Шу билан бирга, Вильярроя белгиланган протоколларга амал қилгани ва мавқеини суистеъмол қилмаслигига ишонтирган.
Ўтган йилнинг 27 декабрида Испанияда эмлаш кампанияси бошланди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорига кўра, биринчи бўлиб вакцинани қариялар уйлари вакиллари, шунингдек тиббиёт ходимлари олиши керак эди.
Испанияда инфекция тарқалиши бошланганидан бери деярли 2,5 миллиондан ортиқ юқтириш ҳолатлари аниқланди. Умуман олганда, қиролликда коронавирус туфайли 55,4 минг киши вафот этган. Рождество байрамидан сўнг, мамлакатда инфекция тарқалиши яна ўсишни бошлади. Шу муносабат билан, турли минтақалар ҳокимиятларии чеклов чораларини кучайтиришга мажбур бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь