Испанияда футболчи жинсий зўравонликда айбланиб, 4 йилга қамалди
Спорт
−
04 Май 2022
8059Испаниянинг “Сельта” жамоаси ҳужумчиси Санти Мина 2017 йилги жинсий зўравонлик ишида айбдор деб топилди. Бу ҳақда “АS” нашри хабар берди.
Манбага кўра, жинсий тажовуз 2017 йилнинг 16 июнь куни содир бўлган. Судланувчи ўша пайтларда “Валенсия” шарафини ҳимоя қилган. Мина воқеа юз берган куни дўсти Давид Голдарнинг фургонига борган ва у ердаги аёлга “уни жуда яхши кўришини” айтган. Бироқ жабрланувчи Сантининг “севгисини” рад этган. Бундан ғазабланган Мина аёлга жинсий тажовуз қилган.
Ушбу воқеа юзасидан, суд “Сельта” ҳужумчисини 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шунингдек, у жабрланувчига 50 минг евро товон пули тўлайди. Мина 12 йил давомида жабрланувчидан 500 метр узоқда юриши керак.
Қайд этиш жоизки, Мина ўзига нисбатан қўйилган айбловларни кескин рад этмоқда. Ҳужумчининг иддао қилишича, содир бўлган воқеалар икки томоннинг ўзаро келишуви асосида юз берган.
Маълумот ўрнида, Санти Мина жинсий зўравонликда айбланган биринчи футболчи эмас. “Манчестер Сити” футболчиси Бенжамин Менди жинсий тажовузда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси