Испанияда 104 ёшли аёл коронавирусни енгди

Олам 2265
image

Испанияда 104 ёшли аёл коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга асосланиб хабар берилмоқда.

Маълум қилинишича, аёлга Мадрид шифохонасида икки ҳафта даволанганидан сўнг уйига кетишга рухсат берилган. 

104 ёшли аёл шифохонанинг коронавирусни енгган 4149-беморига айланган. 

Айни пайтда ушбу шифохонада COVID-19 ташхиси қўйилган юзга яқин бемор даволанмоқда. 

Маълумот ўрнида, Испанияда пандемия бошланганидан бери 1,75 миллиондан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. 48 минг 13 нафар бемор вафот этган. 

Октябрь ойи охирида қироллик Ҳукумати мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ юқори ҳушёрлик режимини жорий қилган ва ушбу режим 2021 йилнинг май ойигача узайтирилган.

Аввалроқ, Россиянинг Красноярск ўлкасидаги уруш фахрийлари шифохонасида коронавирусга чалинган 101 ёшли аёл касалликдан тузалгани ҳақида хабар берган эдик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
t
×