Испания ва Германия мураббийлари мундиал финалида учрашишга келишиб олди

Спорт

image

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Германия бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, шунингдек, Энрике Флик билан Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати финалида учрашишга келишиб олганини айтди.

“Мен уни ҳурмат қиламан – у ниҳоятда билимли ва даражаси жуда юқори. Қолаверса, жамоадаги футболчилар Фликга ҳурмат билан қарашади. Биз финалда учрашишга келишиб олдик... Ҳаммага  маълумки, Германия билан яна тўқнаш келишнинг ягона йўли турнир финалига чиқишдир”, дейди Энрике.

Аввалроқ, Испания ва Германия терма жамоалари гуруҳ босқичининг 2-турида тўқнаш келиб, якунда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди.


Мақола муаллифи

Теглар

Enrike Flik

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар