Испания, Португалия ва Украина Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ариза топширди

Спорт

image

Испания, Португалия ва Украина футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга расман даъво қилмоқда. Бу ҳақда Испания Қироллик футбол федерацияси хабар берди.

Қайд этилишича, ариза Испания ҳукумати томонидан маъқулланган. Шунингдек, UEFA томонидан ҳам ушбу ташаббус сўзсиз қўллаб-қувватланган.

“Биз глобал футбол оиласи ушбу ташаббусни қабул қилишига ва қўллаб-қувватлашига ишонамиз”, дейилади Испания Қироллик футбол федерацияси баёнотида.

Аввалроқ, Испания, Португалия ва Украина 2030 йилги Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш учун ариза топширмоқчилиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Украина гуруҳлардан бирининг ўйинларига мезбонлик қилиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Марокаш, Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда, Уругвай, Аргентина, Парагвай ва Чили ҳам 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ташкил этишга даъвогарлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати-2030

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар