Испания клублари Англия жамоаларидан пастроқ даражада эканини айтишди – Анчелотти

Спорт

image

Испания клублари Англия жамоаларидан кучсиз, деб эътироф этилганди, бироқ ЕЧЛнинг ярим финалига иккита испан клуби чиқди. “Реал Мадрид” устози Карло Анчелотти чорак финалнинг жавоб учрашувидан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди, бу ҳақда “Movistar” нашри маълум қилди.

“Биз озгина қийналишимиз керак эди. Менимча, бизга гол уриш учун иштиёқ етишмади. Чунки голга эҳтиёжимиз йўқ эди. Иккинчи гол кутилмаганда содир бўлди ва 0-3 дан кейин диққатни жамлаб, муваффақият учун бор кучимизни майдонга ташладик. Охир-оқибат, ҳақли ғалабага эришдик. 0-3 ҳисобидан сўнг ўзимизни эркинроқ ҳис қилдик. Бу клуб ва стадион сеҳрли эканлигини бутун дунёга яна бир марта исботладик, деб ўйлайман. Кўпчилик испан клублари инглиз жамоаларидан пастроқ даражада эканини айтди. Бироқ Испаниянинг иккита клуби ярим финалга чиқди”, деган “Реал Мадрид” устози.

Маълумот ўрнида, бугун, 13 апрель куни “Атлетико Мадрид” ўз уйида “Манчестер Сити”ни меҳмон қилса, “Ливерпуль” “Энфилд”да “Бенфика”ни яна бир бор синовдан ўтказади. Ушбу икки баҳс билан ЕЧЛнинг чорак финал учрашувлари поёнига етади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made