Испания Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишдан бош тортди

Олам

image

Испания Миллий олимпия қўмитаси 2030 йилги Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун ариза беришдан бош тортди. Бу ҳақда Испаниянинг “Cadenaser” агентлиги хабар берди. 

Бундай қарорга Олимпия ўйинлари ўтказилиши керак бўлган Арагон ва Каталония автоном жамоалари расмийлари спорт тадбирларини тақсимлаш бўйича келишувга эриша олмагани сабаб бўлган. 

“Лойиҳа ажойиб эди, лекин биз ички келишувга эриша олмадик. Биз Халқаро олимпия қўмитаси ва халқаро матбуот учун яратган имиджимиз энг зўри эмас”, дейди Испания МОҚ раҳбари Алехандро Бланко.

Шу билан бирга, Испания Миллий олимпия қўмитаси 2034 йилда Қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятини истисно этмаган. 

Каталония ва Арагон келажакда ўйинларни ўтказиш имкониятидан воз кечмасликларини, балки буни алоҳида-алоҳида амалга оширишга ҳаракат қилишларини маълум қилишган.

Маълумот ўрнида, 2030 йилги Қишки Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган жой Халқаро Олимпия қўмитасининг 2023 йилдаги сессиясида эълон қилинади.

2026 йилда эса Италияда қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг