Испания қироли коронавирус сабабли ўзини яккалади

Олам

image

Испания қироли Филипп VI коронавирусга чалинган одам билан мулоқотда бўлгани учун ўзини яккалади. Бу ҳақда “El Pais” хабар берган. 

Манбага кўра, монарх 22 ноябрь куни коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган. Шу боис у санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда, 10 кун давомида ўзини изоляция қилади. 

Қиролнинг расмий фаолияти 10 кун давомида тўхтатилади. Карантин қирол оиласининг бошқа аъзолари фаолиятига таъсир қилмайди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойида Испания тахтининг меросхўри, Астурия маликаси Леонор ўз синфидаги ўқувчига коронавирус ташхиси қўйилгандан кейин уй карантинига олинган. Малика Испания пойтахтидаги мактабда ўқийди. 

Маликанинг коронавирусга топширган тестида манфий натижа қайд этилган. 

Айни вақтда Испанияда коронавирусга чалинганлар 1,58 миллиондан ошган. 43 мингдан кўп бемор ушбу хавфли вирусдан вафот этган. 

Мамлакатда жорий йилнинг 25 октябридан 2021 йилнинг май ойигача юқори огоҳлантириш режими амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИЛИПП VI

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар