Испания ҳам рус дипломатларини қувишга қарор қилди
Олам
−
05 Апрель 2022
4092Испания ҳукумати Россиянинг 25 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Испания Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес маълум қилди.
“Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, бугун эрталаб биз мамлакатимиз хавфсизлик манфаатларига таҳдид солаётган Россия дипломатлари ва Испаниядаги элчихонаси ходимларини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилдик. Гап 25 киши ҳақида кетмоқда”, дейди
Вазирга кўра, Россия дипломатларига мамлакатни тарк этиш учун бир неча кун вақт берилади.
Маълумот ўрнида, кеча, 4 апрель куни Россиянинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Россия дипломатик миссиясининг 40 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида огоҳлантирилган. Шунингдек, Париж россиялик 35 дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилган.
Жорий йилнинг 29 март куни Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Бельгия, Нидерландия ва Ирландия Россиянинг Украинага ҳужуми фонида россиялик дипломатларни чиқариб юборишини маълум қилган. Маълумотларга кўра, 21 нафар россиялик дипломат Бельгияни, 17 нафари Нидерландияни, тўрт нафари Ирландияни тарк этиши керак.
LiveБарчаси