Исломободдан Лондонга учаётган самолёт фавқулодда Тошкентга қўнди

Жамият 8411
image
-

Бугун, 22 сентябрь куни Покистон пойтахти Исломободдан Буюк Британия пойтахти Лондонга учаётган самолёт йўловчи аёлнинг ўлими туфайли Ўзбекистон пойтахти Тошкентга фавқулодда қўнди. 

“Новости Ташкентского Неба”нинг хабар беришича, British Airways’нинг Исломободдан Лондонга учаётган Boeing 777-200ER самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнган. 

“Буюк Британиянинг Исломобод – Лондон йўналиши бўйича учаётган ВА-260 рейси экипажи парвоз вақтида Тошкентдаги заҳира аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.

AviaSpotter’га кўра, ушбу рейсдаги 83 ёшли йўловчи аёл ўзини ёмон ҳис қилган. Самолёт Тошкентга етиб келганида аёл вафот этган. Барча йўловчилар самолётдан туширилиб, Тошкент аэропорти ҳудудига жойлаштирилган.

Бундан ташқари, ушбу маълумотни Тошкент аэропорти ходими ҳам тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, аёлнинг ўлимига юрак уришининг тўхташи сабаб бўлган. Бироқ, у марҳуманинг қайси давлат фуқароси эканлигини айта олмаган

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик аёл ўғил фарзандли бўлганди. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 413
Рейтинг: 3
t
×