Ислом тараққиёт банкига янги президент тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.

Бошқарувчилар Кенгаши, шунингдек, Икки муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ИТБни ташкил этилганидан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириши хусусида қарор қабул қилди.

Қарорда доктор Бандар ибн Муҳаммад Ал-Ҳажар томонидан сайланганидан буён ИТБ тузилмалари ва ИТБ Гуруҳи олдида амалга оширилган мукаммал фаолияти ҳамда ўтган давр мобайнида жаҳон молия бозорларидаги молиявий ташкилотлар орасида ўз мавқеини кўтаришга имкон берган улкан муваффақиятлари Банк Бошқарувчилари Кенгаши томонидан эътироф этилгани ва юқори баҳолангани акс эттирилган.

2021 йил, 6 июль, сешанба куни Сардор Умурзоқов раислиги ва Қўмита аъзолари бўлган Бошқарувчилар иштирокидаги Банк Бошқарувчилари Кенгашининг Тартиб-таомиллар бўйича қўмитаси ИТБ раиси лавозимида доктор Бандар ибн Муҳаммад ал-Ҳажар ўрнига фаолият юритиш учун Саудия Арабистони Подшоҳлиги вакили, доктор Муҳаммад ал-Жассир номзодини кўриб чиқиш мақсадида видеоконференция ўтказди.

Ушбу йиғилиш чоғида Қўмита доктор ал-Жассирни кейинги 5 йилга ИТБнинг янги Президенти лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қабул қилишни тавсия этди. Шунингдек, Қўмита доктор Ҳажжарга миннатдорлик мактубини юбориш тўғрисида яна бир қарор лойиҳасини қабул қилишни тавсия қилди. Иккала қарор лойиҳаси ҳам Директорлар кенгаши аъзоларига сиртдан қабул қилиш учун тақдим этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг