Ислом олами лидерлари Мирзиёевни Рамазон ҳайити билан табрикламоқда

Жамият 3236
image

Ушбу қутлуғ айём кунларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан бутун мусулмон олами учун муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрик ва тилаклар изҳор этилган қутловлар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар ўз табрикномаларида кўп миллатли  ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаб, Ўзбекистон билан дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлаган.

Хусусан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд
  • Туркия Республикаси Президенти Режеп Тайип Эрдоған
  • Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев
  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт ТЎқаев
  • Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов
  • Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев
  • Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
  • Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ал-Наҳаён
  • Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
  • Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид
  • Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал Халифа
  • Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II
  • Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Таббун
  • Тунис Республикаси Президенти Қаис Саид  
  • Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб
  • Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос
  • Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд
  • Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён
  • Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ал-Мактум
  • Қувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
  • Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сян Лун
  • Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар бин Муҳаммад Ҳамза Ҳаджар
  • Туркий кенгаш бош котиби Бағдод Амреев
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳоди Сулаймонпур
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 2.9
t
×