Ислом билим юртларига кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди
Жамият
−
19 Август 2022 8085 1 дақиқа
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари жорий йилнинг 23 август куни ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Қайд этилишича, тест синовлари фақатгина 1 сменада ўтказилади ва соат 08:00 да бошланади.
ДТМ талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 07:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўраган.
Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома талабгор ҳужжат топширган таълим муассасаси томонидан тарқатилади.
Live
Барчаси