Ислом ака камтар инсон эдилар – Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Давлат раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

“Ўтганларни яхши амаллари билан эслаш, руҳларини шод этиш муқаддас қадриятларимиздандир”. Уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг ана шундай инсоний фазилатлари ёдга олинди.

“Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Аллоҳдан Ўзбекистонга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик тилаб дуо қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

841

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг