“Толибон”нинг аёллар бўйича сиёсати текширилади

Олам

image

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистонга аёллар ҳуқуқларига риоя этилишини текшириш учун делегация юборади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

Қайд этилишича, ташкилотнинг Афғонистон бўйича махсус вакили муваққат ҳукуматга аёлларнинг таълим ва меҳнат бозорига кириши тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида хабар берган. 

"Tolo News" тарқатган хабарга кўра, халқаро фиқҳ ислом академияси ҳомийлигидаги ислом илоҳиётшунослари делегацияси аёлларнинг жамиятдаги мавқеининг диний меъёрларга мувофиқлигини муҳокама қилиш ва текшириш учун Афғонистонга юборилади.

Ташкилот Бош котиби Ҳусайн Браҳим Тоҳа ИҲТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили "Толибон" ҳаракати томонидан ташкил этилган муваққат ҳукуматга аёлларнинг таълим ва меҳнат бозорига кириш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида хабар берганини маълум қилди. Бош котиб, шунингдек, ташкилотнинг Афғонистонга ёрдам бериш ниятидалигини тасдиқлаган.

Маълумот учун, "Толибон" 2021 йил Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан сўнг хотин-қизларнинг таълим олишига чеклов ўрнатди. Шунингдек, аёлларга миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлаш ҳам ман қилинди. Бундан ташқари, Афғонистон аёлларининг эркак шифокорлар томонидан даволанишига ҳам тақиқ қўйилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг