Исириқ – гиёҳванд модда. Беларусь “хавфли ўсимлик” импортини тақиқлади
Олам
−
21 Август 2021
10995Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатга исириқ олиб кириш тақиқланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Белта” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, Беларусда гармалин ва гармин (исириқ) тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган, хавфли психотроп модда, деб топилган.
“Қилинаётган кўп сонли мурожаатлар сабаб элчихона яна бир бор хабар беради: Беларусь Республикаси божхона органлари маълумотларига кўра, гармалин ва гармин — тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган, хавфли психотроп моддалар ҳисобланади. Шундай қилиб, Беларусь ҳудудига ушбу моддалар ва ўсимликларни олиб кириш Жиноят кодексининг 328-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин”, дейилади дипломатик миссия хабарида.
Бундан ташқари, Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси қонун бузилишининг олдини олиш учун мамлакатга кираётганлардан ўзлари билан таркибида ўта хавфли психотроп моддалар бўлган ўсимликларни олиб келмасликни сўраган.
LiveБарчаси