Ишсизлик нафақаси энди кўпроқ вақт давомида тўланади

Жамият

image

Бугун, 21 январдан кучга кирган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун билан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгарди. Хусусан, ишсизлик нафақаси илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида фақат 13  ҳафта тўланган бўлса, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календар ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов маълум қилди.

Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

•    ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоиз, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

•    ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (1 февралдан 747 300 сўм);

•    илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоиз миқдорида.

Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизга нафақалар тайинланади.

Иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби ҳам такомиллаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ишсизлик нафақаси

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг