“Ишончим комилки, диктатор ютқазади”. Зеленский Канн кинофестивалининг очилишида нутқ сўзлади

Олам 6329
image
-

Кеча, 17 май куни Канн халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг видеомурожаати намойиш этилди. Бу хақда “Meduza” нашри хабар берди.

“The Guardian” томонидан келтирилган деярли ўн дақиқалик нутқида Зеленский бошқа нарсалар қаторида Френсис Форд Копполанинг Вьетнам уруши ҳақидаги фильми ва Чарли Чаплиннинг “Буюк диктатор” фильмларини тилга олиб, уруш ва диктатуранинг экрандаги тасвири билан Украина ҳозир дуч келган вазият ўртасида ўхшашликларни келтириб ўтди.

“Биз курашда давом этамиз. Озодлигимиз учун курашни давом эттиришдан бошқа иложимиз йўқ. Ишончим комилки, диктатор ютқазади. Биз бу урушда ғалаба қозонамиз. Украинага шон-шарафлар!”, дейди Зеленский.
 

Украина Президентининг ушбу нутқини зал олқишлаб, йиғилганларнинг баъзилари кўз ёшларини ҳам тийиб туролмади.

2022 йилги Канн халқаро кинофестивали 17-28 май кунлари ўтказилади. Асосий танловда россиялик режиссёр Кирилл Серебренниковнинг “Чайковскийнинг рафиқаси” фильми иштирок этмоқда. Махсус намойишлар доирасида украиналик режиссёр Сергей Лозницанинг “Табиий вайронагарчилик тарихи” фильми тақдим этилади.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×