Ишонч телефонларига жавоб бермаганлик учун жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда

Жамият

image

Барча ишонч телефон рақамларини ўзида мужассамлаштирган интернет сайти яратилиши керак. Бу ҳақда “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига Қонунчилик йўналишида Ризаев Акмал томонидан жойлаштирилган петицияда келтириб ўтилган.

Унга кўра, ишонч телефонларидан фойдаланишни янада қулайлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаат қилаётган ишонч телефонлари нега ишламаяпти, нега уларга ҳеч ким жавоб бермаяпти, нега бошқа манзилга тушаяпмиз қабилидаги саволлар барчани ўйлантирмоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишонч телефонларига жавоб берувчи мутахассисларни кўпайтириш зарур. 

Петицияга асосан, барча ишонч телефон рақамларини ўзида мужассамлаштирган интернет сайти яратилганида, мурожаат йўлламоқчи бўлган муассасанинг ишончли рақамини топиш осон бўларди. Бундан ташқари, ишонч телефонларига жавоб бермаганлик учун жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолатларнинг рўйхатини тузиш халқ билан бўладиган мулоқотга янада масъулият билан ёндашишига туртки бўлади. 

Қайд этилишича, кўплаб ташкилот ва муассасаларда, исътемолчи ёки мижоз билан боғлиқ зиддиятли вазиятлар ишонч телефонларига мурожаат этишни тақозо этади. Шу мақсадда, онлайн режимда мурожаатчилар сонининг кўриниб туриши ёки мурожаатларни қабул қилишнинг онлайн йўлга қўйилиши фуқаролар ва мутасаддилар ўртасидаги мулоқотнинг шаффофлигини таъминлайди.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда давлат органлари ишонч телефонларининг тўлиқ рўйхатини ўзида акс эттирган сайт йўлга қўйилишини ва ишонч телефонлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганган ҳолда мутасаддиларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни таклиф қиламиз”, дейди петиция муаллифи.


Мақола муаллифи

Теглар

Ишонч телефонлари

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар