Ишлайдиган она — бола учун яхши намуна

Бу қизиқ 07 Июнь 11:49 1001
image

Ишлайдиган онанинг фарзандлари ўз фикрлари ва мақсадларини аниқ қилиб ифодалай олади.

угун замонавий аёлларимиз уй-рўзғор, бола тарбиясидан ташқари турли соҳаларда ишлаб, карьера қилмоқда. Тўғри, буни яхши жиҳатлари билан бирга, ёмон томонлари ҳам бор. Аммо, биз сизга ҳозир, она ўз қимматли вақтини катта қисмини ишда ўтказиши билан боғлиқ вазиятнинг афзалликларини айтиб ўтмоқчимиз.

•  Ишлайдиган она — бола учун яхши намуна

Болаларга ҳамиша намуна ва ўрнак олиш учун “модель” керак. Бундай намуна ва ғурур объекти ўз онаси бўлса, қандай яхши! Бола кўрадики, ҳаётда муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш керак ва айнан иш оилага яшаш ва қулай ҳаёт кечириш имконини беради. Бу болада шахсиятни шакллантириш ва уни тарбиялашнинг жуда муҳим бўлагидир. Бунинг устига фарзандингиз сизга фахрланиб қараётгани ва сизга ўхшашни истаётганини ҳис қилиш доим ҳам ёқимли.

•  Ишлайдиган онанинг фарзандлари ўз фикрлари ва мақсадларини аниқ қилиб ифодалай олади

Баъзан киши муайян ёндашувлар ва одатларни нафақат ишда, балки фарзандлар билан мулоқотда ҳам қўллай бошлайди. Масалан, нимани исташини ва қандай мақсадда келганини билмайдиган одамга дастлаб нияти ва якуний мақсадини аниқ қилиб ифодалашни таклиф қиласиз. Бундай амалиёт болаларда ҳам қўл келади. Натижада болалар ўз фикрларини ва ўз эҳтиёжларини аниқроқ ифодалашни ўрганади. Муаммони ифодалагандан кейин, унинг ечимини топиш ҳам осонлашади.

•  Ишлайдиган онанинг болалари мустақил бўлиб ўсади

Қийин лаҳзаларда онаси доим ҳам ёнида бўлмаган бола мустақил равишда ўйлашни ва қарорлар қабул қилишни ўрганади. Шу билан бирга, ўз қарорлари учун айнан у жавоб беришини, шу сабабли ўз хатоларида бошқаларни айблаб бўлмаслигини ҳам тушуниш муҳим.

Зарнигор Абдумаликова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.9