Ишхонада спиртли ичимлик ичиш ва дабдабабозликни тарғиб қилган амалдорга чора кўрилди (видео)
3-саҳифа
−
07 Апрель
36746Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг ишхонада спиртли ичимликлар ичиб, туғилган кунни нишонлаш ҳақидаги видеоси тарқалди. Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеотасвирни Республика қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг тегишли масъуллари ўрганиб чиққан ва ушбу ҳолат ҳақиқатдан ҳам Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлган.
Билдирилишича, видео 2023 йил 15 сентябрь куни тасвирга олинган. Ўша куни инспекция бошлиғи Баҳодир Тошев туғилган куни сабаб ўз курсдошларига ушбу таклифини юборган.
Шундан сўнг, инспекциянинг тегишли масъуллари Тошевга бундай хатти-ҳаракатлар касб этикасига тўғри келмаслигини тушунтирган. Шу ўринда унинг ушбу номақбул ҳаракатига жавобан лавозимидан озод қилиниши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир Абдулла Ариповга Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилган эди.