Иш стажи кимларга икки баробар қўшиб ҳисобланиши маълум бўлди

Жамият

image

Моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунитет танқислиги вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаганлик учун – икки ҳисса баробарида иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Унга кўра, 1 йил мобайнида ушбу турдаги фаолият турларида ишлаган фуқаронинг меҳнат стажи 2 йил деб ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, аввалроқ “Давлат пенсияларини тўлаш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб акциядорлик тижорат “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан махсус планшетларда фуқароларнинг бармоқ изи маълумотларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига электрон сўров юбориш орқали ўзаро мос келгани тасдиқланганидан сўнг нақд пул шаклида пенсия ва нафақа тўлаш тизими жорий этилиши белгиланган.

Республиканинг тоғли ва олис ҳудудларида интернет тезлиги ёки бошқа муаммолар сабабли пенсия олувчининг бармоқ изларини электрон шаклда солиштириш имконияти бўлмаган тақдирда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали бошқа шахсга тўланаётганда нақд пул шаклда пенсия ва нафақалар тўлов қайдномаларини имзолаш орқали амалга оширилади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Иш стажи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар