Иш ҳақининг бир қисмини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда Меҳнат кодексига мувофиқ иш ҳақини натура, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки озиқ-овқат ва турар-жой тўлови шаклида тўлаш тартиби белгиланди. Бу бўйича бугун, 13 июль куни “Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:

•  ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

•  ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

Шунингдек, иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг