Ироқ парламенти кворум йўқлиги сабаб Президентни сайлай олмади

Олам

image

Ироқ Парламенти бугун, 7 февраль куни мамлакат олий қонун чиқарувчи органи йиғилишида кворум йўқлиги сабабли янги давлат раҳбарини сайлай олмади. 

Парламент мажлисига 329 нафар халқ депутатидан атиги 58 нафари келган, депутатларнинг учдан икки қисми овоз беришлари шарт эди. Парламент спикери Муҳаммад Ал-Халбусий охир-оқибат бу масалани кўриб чиқишни кейинга қолдиришга мажбур бўлди. 

Аввалроқ, шиа сиёсатчиси ва илоҳиётчиси Муқтада Ас-Садр тарафдорлари (73 депутат), шунингдек, суннийлар суверен коалицияси (67 ўрин), Курд демократик партияси (31 депутат) ва Туркман фракцияси (7 мандат) тарафдорлари сайловларга бойкот эълон қилган эди.  

Ироқ конституциясига кўра, президентлик этник курд томонидан амалга оширилади. Президентлик учун жами 25 нафар сиёсатчи, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Барҳам Солиҳ даъвогарлик қилмоқда. 

Президентликка сайланиш учун парламент аъзоларининг камида учдан икки қисмининг қўллаб-қувватлаши талаб қилинади. 

Ироқ парламенти очилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай (9 январь) президентни сайлаши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг