Ироқдаги АҚШ базасига ҳужум қилинди. Дунёнинг беш йирик давлати баёнот берди

World

image

АҚШ ҳарбий базаси жойлашган Ироқ Курдистони пойтахти Эрбил аэропорти ҳудудига ракета ҳужумлари уюштирилди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди ва олти киши жароҳат олди. Америка Қўшма Штатлари, Франция, Германия, Италия ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнотда Ироқдаги Америка базаси ҳудудига қилинган ракета ҳужумини қоралади. Ҳужжат матни АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

“Ҳукуматларимиз биргаликда Ироқ Ҳукуматини ҳужумни тергов қилишда айбдорларни жавобгарликка тортишини қўллаб-қувватлайди. Биз АҚШ ва коалиция ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг нишонларига қилинган ҳужумларга тоқат қилмаслик тўғрисида бир фикрдамиз”, дейилади баёнотда.

Кеча, 16 февраль куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг айтишича, АҚШ Ироқдаги ракета ҳужумлари учун ким жавобгар эканини текширмоқда ва жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.


Tags

Rate Count

654

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends