Ироқда террорчиларнинг хазинаси топилди
Олам
−
16 Апрель 2021
16005Ироқ полицияси 2014 йилдан 2017 йилга қадар ИШИД террорчилик ташкилотига назоратида бўлган Мосул шахридаги ертўладан бир ярим миллион доллар ва қимматбаҳо металлар топишди. Бу хақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, террорчилар олтин, кумуш ва пулларни ўша ерлик аҳолидан тортиб олишган ва уларни шаҳарнинг эски қисмида сақлашган.
Ертўладан жами 1 миллион 590 минг АҚШ доллари, 17,5 миллион ироқ динори (тахминан 12 минг доллар), 15 килограмм кумуш ва 17,5 килограмм қуйма кумуш, шунингдек “Ислом давлати”нинг ички муомаласи учун тайёрланган 500 грамм тилла тангалар топилган.
Аввалроқ, Афғонистон махсус хизматлари Кобулда ИШИД террористик гуруҳининг раҳбарларидан бири Ғулом Носирни қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.
Бокирхон Қосимхонов
LiveБарчаси