Ироқда шифохонадаги ёнғин қурбонлари сони 100 га яқинлашди. Шаҳарда намойиш бошланди
Олам
−
13 Июль 2021
4348Аввалроқ, Ироқнинг Носирия шаҳридаги коронавирусга чалинган беморлар шифохонасида катта ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада 54 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин қурбонлари сони 92 нафарга етди. Жабрданганлар ҳам 100 га яқин.
Ҳозирда ёнғин натижасида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари шифохона ташқарисида норозилик намойишларини ўтказишмоқда. Воқеа жойида йиғилган намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган. Оқибатда эса иккита полиция машинаси ҳам ёниб кетган.
Маълумотларга кўра, ёнғин кислород баллони портлаши оқибатида келиб чиққан. Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Кадхими эса шифохона раҳбарини ҳибсга олишга буйруқ берган.
Шифохона ходимининг айтишича, ёнғин бошланган пайтда, камида 63 киши ичкарида бўлган. Айни пайтда қидирув ишлари давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, ёнғин содир бўлган бўлим атиги уч ой олдин қурилган эди. У 70 ўринга эга бўлган.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси