Ироқда қум бўрони туфайли 2000 киши шифохонага ётқизилди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 16 май куни Ироқда мамлакатни қамраб олган кучли қум бўронлари туфайли бутун мамлакат бўйлаб аэропортлар, мактаблар, университетлар ва ҳукумат идоралари ёпилди ҳамда камида 2000 ироқлик шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маълум қилди. 

Маълум бўлишича, Ироқнинг 18 вилоятидан еттитасида, жумладан Бағдодда ҳам ҳукумат идораларини ёпишга буйруқ берган.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сейф Бедир аҳолини иложи бўлса уйларини тарк этмасликка чақирмоқда.

Бағдод халқаро аэропорти ва Нажаф шаҳри аэропортидаги парвоз рейслари тўхтатилди. Шунингдек, мамлакатда таълим муассасаларида дарслар бир кунга тўхтатилди.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг