Ирода Тўлаганова яна бир нуфузли лавозимга сайланди

Спорт

−

image

Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби Ирода Тўлаганова яна бир нуфузли лавозимга сайланди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, Тўлаганова бугун, 27 январь куни Осиё теннис федерациясининг (ОТФ) вице-президенти деб эълон қилинган. 

Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.

Машҳур теннисчи  Ирода Тўлагановани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда яхши билишади. У яккалик баҳсларида 3 мартадан WTF ва ITF турнирлари ғолибаси ҳисобланади. Ирода Тўлаганова “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг