Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди
Олам
−
23 Октябрь 2022
10629Россиянинг Иркутск шаҳрида икки қаватли уй устига Су-30 қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Иркутск вилояти губернатори Игор Кобзев маълумот берди.
"Дастлабки маълумотларга кўра, Иркутскда Су-30 тоифали самолёт икки қаватли уй устига қулаган. Мен ўша жойга жўнаб кетдим", дейилади унинг хабарида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт синов парвози вақтида ҳалокатга учраган.
Қайд этилишича, халокат содир бўлган вақтда уйда ҳеч ким бўлмаган. Бироқ экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида 150 та уй электр таъминотисиз қолган.
Самолёт қулаши оқибатида ёнғин бошланган, хусусан, ёнғин майдони 200 кв.м.га етган. Хозирда воқеа содир бўлган жойда ўт ўчириш ва қутқарув бўлинмалари ишламоқда.
LiveБарчаси