“Ипотека банк” ходими пора билан ушланди

3-саҳифа 21639
image

Сурхондарёда тадбиркорга 500 миллион сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 миллион сўм олган “Ипотека банк” АТИБ шўъба мудири ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, “Ипотека банк” АТИБ вилоят филиалининг шўъба мудири Х.Т. “L.S.” МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса Х.Т. тадбиркордан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 811
Рейтинг: 3
t
×