iPhone фойдаланувчилари янги iOS 16 тизимидан норози бўлмоқда
Технология
−
17 Январь 2023
6177iPhone фойдаланувчилари 2022 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилганидан – 4 ойдан бери iOS 16 операцион тизимидаги бир қатор хатолардан шикоят қилишда давом этмоқда. Операцион тизим телефонни тўсатдан қайта ишга тушириш, клавиатуранинг экранга секин қалқиб чиқиши, камеранинг қотиб қолиши каби муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда “Macrumors” платформаси хабар берди.
Аpple компанияси хатолар ва хавфсизликни тузатиш учун бир неча ўзгартиришларни киритишга ҳам улгурди. 2022 йилнинг 13 декабрида операцион тизим учун энг сўнгги янгиланиш – iOS 16.2 чиқарилди.
Бироқ Twitter, Reddit ва Apple Support каби тармоқларда фойдаланувчилар тизимдаги кўплаб хатолар ва кечикишлар ҳақида хабар беришдан тўхтагани йўқ. Муаммолар турлича: кимдадир Spotlight қидируви ишламаяпти, яна кимдадир клавиатура иловаларда кўринмаяпти, кимнингдир эса батарея қуввати тез сарфланяпти, кимдадир камера иловаси қотиб қоляпти.
Apple Music, HomeKit, CarPlay иловалари билан ҳам муаммолар мавжуд. Кўплаб фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда иловалар очилгандан сўнг қотиб қолиши ёки фойдаланиш пайтида ўз-ўзидан ёпилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Шунингдек, фойдаланувчилар iOS 16.2 янгиланганидан кейин ҳам Home иловаси билан боғлиқ доимий муаммолар сақланиб қолганидан норози. Янгиланишнинг ўзгача хусусиятларидан бири Home иловаси архитектурасини қайта лойиҳалаш эди. Apple компанияси июнь ойида эълон қилган янги архитектура илованинг тезроқ ва ишончли ишлашини ваъда қилган эди. Бироқ янги илова чиққандан сўнг ишламайдиган аксессуарлар билан боғлиқ муаммолар аниқланди ва бу Apple’ни янгиланишни бекор қилишга мажбур қилди.
Хабарларга кўра, операцион тизим билан боғлиқ муаммолар ҳар қандай iPhone модели билан чекланмаган, чунки iOS 16 iPhone 8’дан бошланган барча моделларда қўллаб-қувватланади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси