iPhone 14 да ростдан ҳам ҳалокат детектори ишлайдими? Блогерлар смартфонни синади (видео)

Технология

image

iPhone 14 смартфонларининг асосий хусусиятларидан бири –  автоҳалокат детектори тўқнашув содир бўлганда автоматик равишда қутқарув хизматига қўнғироқ қилишидир. У қандай ишлайди ва у умуман ишлайдими? "TechRax" YouTube канали муаллифлари буни текшириб кўришди.

Блогерлар  тажриба ўтказиб, iPhone 14 ни машина ичига ўрнатгандан сўнг, автомобилни масофадан бошқариш орқали йўл-транспорт ҳодисасини уюштирди.

Видеода смартфон ҳайдовчи ўриндиғининг юқорисига маҳкамланган. Телефон ҳалокат содир этилганидан сўнг, унинг детектори ишга тушган. Экранда 10 сония ичида қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш ҳақида хабар пайдо бўлган.

Маълумот учун, бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш функцияси нафақат iPhone 14, балки янги авлод Apple Watch'да ҳам бор. Ҳалокат вақтида виджет сигнал бериб, махсус билдиришномани кўрсата бошлайди, шундан сўнг фавқулодда хизматлар чақирилади. Шунингдек, олдиндан ёзиб олинган хабар ва авария жойининг координаталари узатилади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1086

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг