IPhone 12 нинг имкониятлари ва ташқи кўриниши ҳақида маълумотлар тарқалди (видео)

Технология

Метронинг янги станцияларига QALAMPIR билан видеосаёҳат north_east

Метронинг янги станцияларига QALAMPIR билан видеосаёҳат

Купертиноликларнинг ҳали расман тақдим этилмаган iPhone 12 смартфонининг имкониятлари ҳақида тахминий маълумотлар пайдо бўлди. Slashleaks веб-сайтида iPhone 12 смартфонининг функциялари намойиш этилган видео эълон қилинди.

Видеода бизга созламалар менюси кўрсатилган. Унга кўра, фойдаланувчилар ўзлари камерани турли хил режимларга созлашлари мумкин. Шунингдек, тунги режим ҳам яхшиланган, 120 ва 240 гц частотада видео ёзувлар, шовқинни пасайтириш, масштаб қурилмалари хам янгиланган. Бундан ташқари, фойдаланувчилар лазер диапазони қидирувчисини ёқиши ва ўчириши мумкин.

Экраннинг юқори қисмидаги улкан кесишув ҳам ўз ўрнида қолган. У ерда олди экранга ўрнатилган камералар тизими ва турли хил сенсорлар жойлашган. iPhone Х ишлаб чиқарилгандан бери, ушбу кесишув деярли ўзгаришсиз қолди.

Янги моделлар олдинги учта авлод смартфонларидан асосан “ўткир” қирралар билан фарқланиши кутилмоқда. Янги iPhone дизайни iPad Pro ва классик iPhone 4/4S'га ўхшаш бўлиши мумкин.

Тақдим қилинадиган янги русумдаги iPhone, А14 процессори билан жиҳозланади.

iPhone мухлислари, мухбирларнинг тахмин қилинишича iPhone ўз янги моделлар намойишини 7 сентябрдан олдин ўтказмайди. Аммо пандемия сабаб тақдимот янада кечиктирилиши мумкин.

Жасурбек Турсунбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Apple IPhone 12 IPhone

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг