Иорданияда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди

Ўзбекистон

−

visibility2365 timer1 дақиқа

image

Бугун, 24 ноябрь куни Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ва рафиқасини подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва малика Рания ал-Абдулла самимий кутиб олган. Биргаликда суратга тушилган.

Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан ўқ узилган. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания подшоҳи шоҳсупага кўтарилган. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янграган. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтган, сўнг фахрий қоровул аскарлари давлат раҳбари олдидан тантанали юриб ўтган.

Маросим якунлангач, олий даражадаги музокаралар бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг