Инвесторларлар фойда солиғидан озод қилиниши мумкин

Жамият

image

Энди махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди. 

Кушербоевга кўра, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Энди махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб: 

•  3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда инвестициялар киритилганда – 3 йил муддатга; 

•  5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача миқдорда инвестициялар киритилганда – 5 йил муддатга; 

•  15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда – 10 йил муддатга озод этилади.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 14 сентябрдаги “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made