Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
18 Март 2021
3614Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги қарори билан Хуррам Фаттихович Тешабоев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори этиб тайинланди.
Хуррам Тешабоев янги лавозимида Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техник ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган "Лойиҳа офиси" фаолияти доирасида янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширишни таъминлашга масъул бўлади.
Шунингдек, Хуррам Тешабоев Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига раҳбарлик, Ўзбекистон-Япония ўқув маркази ва Республика ҳудудларидаги "Лойиҳалар фабрикаси" тизимига кураторлик қилиш бўйича ўз фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.
Хуррам Тешабоев 2019 йил июнь ойидан буён Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь