Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосарлар тайинланди
Local
−
07 June 2024 8619 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Шоҳруҳ Хасанович Ғуламов ҳамда Акром Зоирович Алиев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Шоҳруҳ Ғуламов шу пайтгача вазирликнинг Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Акром Алиев эса Янги инвесторларга ҳамроҳлик қилиш департаменти раҳбари лавозимида ишларди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Илзат Аблаҳатович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди.
Live
All