Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
04 Март 2023
13203Генерал-майор Шуҳратжон Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
У 2020 йилдан буён Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, генерал-майор Шуҳратжон Собиров Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинлангунига қадар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Айтиш жоизки, Ички ишлар вазирлигида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилганига 29 йил бўлди. Унга 2021 йилдан буён полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётгаан эди.
LiveБарчаси