Интерпол халқаро қидирувдаги ўзбекистонликни Польшада ушлади

3-саҳифа

image

Интерполнинг Ўзбекистон ва Польшадаги Миллий марказий бюролари ходимлари фуқароларни Америка Қўшма Штатларига жўнатишни ваъда қилган ва улардан пул маблағларини олиб, чет элга қочиб кетган 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Варшавада ушлади. У Ўзбекистонга депортация қилинган.  Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айбланувчи Ўзбекистон фуқароларининг ишончини қозониб, АҚШда ишга жойлашиш ва виза олишда кўмак беришни таклиф қилган. Аммо ўз мажбуриятларини бажармасдан туриб, улардан катта миқдорда пул олган. Фирибгарлик орқали пулларни ўзлаштиргандан сўнг, у мамлакатни тарк этиб, чет элда яширинган.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олинган материаллар асосида Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари томонидан ҳибсга олиш ва кейинчалик экстрадиция қилиш мақсадида халқаро қидирувни ташкил этиш бўйича хабарнома эълон қилинган.

“Шу кунларда Ўзбекистон ва Польша Интерпол ходимларининг музокаралари ва ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахс қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилди, энди у қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

541

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг