Интернетда расмлари тарқалган ҳашаматли уй кимга тегишли?
Жамият
−
24 Июль 2021
59825Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида гўё Йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲХ) инспекцияси бошлиғига тегишли уй тинтув қилинганда тилла суви югуртирилган жиҳозлар топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ўша хабарларда бу уй айнан кимга тегишли экани кўрсатилмаган, яъни қайси давлат ЙҲХ инспекцияси, қайси бошлиқ ҳақида гап кетаётгани каби саволлар очиқ қолган. Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида бу қаср Ўзбекистонда экани ҳақида фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
QALAMPIR.UZ янглиш фикрлар тарқалишининг олдини олиш учун бу қаср қаерда жойлашгани ва кимга тегишли эканига аниқлик киритди. Аввало шуни айтиш керакки, бу ҳашамдор уйнинг Ўзбекистонга умуман алоқаси йўқ. Қизиғи шундаки, ушбу уй, тўғрироғи уй эмас, балки сарой Россия Федерацияси Ставрополь ўлкасининг ЙҲХ инспекцияси бошлиғи Алексей Сафоновга тегишли.
Қайд этиш керакки, Россия Тергов қўмитаси ушбу уй расмларини жорий йилнинг 20 июль куни ОАВга тақдим қилган. ЙҲХ инспекцияси бошлиғи Алексей Сафоновнинг ўзи эса Россия Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми (пора олиш ва бериш) билан айбланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Сафонов бошчилигидаги жиноий гуруҳ бир неча йил давомида Ставрополь ўлкасида ғалла экинлари ва инерт материаллар ташувчилар учун пул эвазига рухсатномалар берган, бу эса маъмурий қонунчиликни бузган ҳолда юк ташишни ҳеч қандай тўсиқсиз амалга оширишга имкон берган. Шундай қилиб, гуруҳ аъзолари 19 миллион рублдан ортиқ миқдордаги пора олишда айбланмоқда. Сафоновга эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь