Internet Explorer “дам олиш”га юборилди

Технология 3538
image

АҚШнинг Microsoft компанияси бугун, 15 июндан бошлаб ўзининг Internet Explorer 11 (Internet Explorerнинг сўнги ассосий версияси)ни қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Асосий ёрдамни тўхтатиш тўғрисидаги қарор жорий йилнинг 19 май куни “IT-гиганти” томонидан қабул қилинди.

Ушбу чора Windows операцион тизимининг баъзи версияларига таъсир кўрсатмаслиги айтиб ўтилди. Хусусан, браузер Windows 10 LTSC версияси учун ишлашни давом этиради. 

Microsoft, Internet Explorer билан боғлиқ қарорини унинг "эскирганлиги" билан изоҳлади. Браузернинг асосий функциялари 2015 йилда ишга туширилган Microsoft Edge’га ўтказилди. Хусусан, ушбу браузер эскирган ва замонавий веб-сайтлар хамда иловаларни қўллаб-қувватлайди. 

“Microsoft Edge шу ва бошқа функцияларни бажаришга қодир бўлганлиги сабабли, Internet Explorer 11 иловаси “дам олиш” учун юборилади, унинг қўллаб-қувватланиши 2022 йил 15 июнда тўхтайди”, дейилади IT-компания хабарида.

Мижозлар, хусусан Internet Explorer фойдаланувчилари учун Microsoft’да эски браузердан Microsoft Еdge’га ўрнатилган орқага қараб мослик режими орқали фойдаланиш маслаҳат берилмоқда. Ушбу функция камида 2029 йилгача қўллаб-қувватланади. Шу билан бирга, компания ушбу параметрни қўллаб-қувватлаш тўхтатилишидан бир йил олдин фойдаланувчиларга бу ҳақда хабарнома юборишини таъкидламоқда.

Браузер ҳақида

Internet Explorer 1995 йилда пайдо бўлган ва Microsoft операцион тизимнинг асосий рамзлари ва таниқли белгиларидан бирига айланган. Узоқ вақт давомида у платформада тўлиқ ҳукмронлик қилди ва рақобатчилар (Firefox, Mozilla, Chrome браузерлари) пайдо бўлганидан кейин ҳам ўз фаолиятини тўхтатмади.

Internet Explorer’нинг янги версияларини ишлаб чиқиш 2015 йилда тўхтатди ва Microsoft Edge, Microsoft операцион тизимнинг янги нашрлари учун асосий браузерга айланди, аммо Internet Explorer’ни қўллаб-қувватлаш шу пайтгача давом этилган эди.

Ойнисахон Абдуллаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×