Интернет эркинлиги рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Жамият
−
17 Октябрь 2020
11997Ўзбекистон интернет эркин бўлмаган давлат деб топилди. Бу ҳақда "Fredom House" нодавлат ташкилотининг интернетдаги эркинликка доир “Freedom on the Net 2020” анъанавий ҳисоботида қайд этилган.
Рейтинг 100 баллик баҳолаш асосида тузилган ва Ўзбекистон бор йўғи 27 балл олиб, интернет эркин бўлмаган давлатлар қаторида энг қуйи ўнталикка кирган.
Рейтинг тузишда интернет эркинлигига бўладиган 9 та таҳдид инобатга олинган. Аҳамиятлиси, дунёдаги иккита давлатда шу таҳдидларнинг барчаси учраган. Булар: Ўзбекистон ва Хитой.
Интернет эркинлигига бўладиган таҳдидлар:
• ижтимоий тармоқлар ёки коммуникация платформалари блокланган;
• сиёсий, ижтимоий ёки диний контентга тўсиқ қўйилган;
• АКТ тармоқлари қасддан бузилган;
• ҳукуматпараст изоҳчилар онлайн муҳокамаларни манипуляция қилган;
• цензурани кучайтирувчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
• кузатувларни кучайтирувчи ёки анонимликни чекловчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
• интернетда сиёсий ёки ижтимоий контент яратган блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси ҳибсга олинган;
• блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси жисмоний ҳужумга учраган;
• ҳукумат танқидчилари ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотларига техник ҳужумлар бўлган.
Рейтингда 65 та давлатдаги интернет эркинлиги таҳлил қилинган бўлиб, уларнинг 8 тасиида юқоридаги 9 та таҳдиддан биронтаси кузатилмаган.
Рейтингда биринчиликни 100 баллдан 95 балл тўплаган Исландия эгаллаган. Кучли бешликка Эстония, Канада, Германия ва Буюк Британия киритилган.
Ўзбекистон 27 балл тўплаб, 57-ўринга жойлаштирилган.
Ўзбекистон бўйича шарҳда келтирилишича, ўтган даврда мамлакатда интернет фойдаланувчилари сони ўсишда давом этган. Интернет фойдаланувчилари асосан ассиметрик рақамли абонент линияси (АДСЛ) технологиясига орқали амалга оширади. “The Economist Intelligence Unit”нинг “Инклюзив Интернет-индекси” маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги уй хўжаликларининг 80 фоизи Интернетга уланган. Расмий маълумотларга кўра, 2020 йил январь ойида Ўзбекистонда 22 миллион Интернет фойдаланувчиси, шу жумладан 19 миллион мобил Интернет фойдаланувчиси бўлган.
Ўзбекистонда уй хўжаликларининг даромадига нисбатан олганда интенет қимматлигича қоляпти. Шу сабабдан интернет нархи масаласида Ўзбекистонга балл берилмаган.
Мамлакатда телекоммуникация соҳасида давлат компаниялари доминантлик қилади. Бу соҳага бошқа иштирокчиларнинг кириши учун эса тўсиқлар бор. Шу сабабдан Ўзбекистонга 6 баллдан 1 балл берилган.
Шарҳда Ўзбекистонда журналист ва блогерлар билан юз берган қатор ҳодисалар эслатиб ўтилган. Бундан ташқари, ижтимоий тароқларнинг блокланиши ҳам қайд этилган.
LiveБарчаси