Pepsi Ўзбекистондаги барча болаларга янги йил мўъжизасини улашмоқда

Бизнес

image

Ўтган уч кун давомида Қор бобо ва Pepsi’нинг Янги йил жамоаси болалар уйлари ҳамда кам таъминланган оилаларга ташриф буюришди. Pepsi жамоасининг ташаббуси билан байрам тадбирлари ташкил қилиниб, ташкилотчилар болаларга Янги йил мўъжизаси ҳиссини ҳадя қилдилар. Болалар Қор бобони қувонч ила қарши олиб, шеърларини айтиб беришди ва интиқлик билан кутган совғаларини олишди. 2020 йилнинг якунига қадар жамоа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жойлашган 18 та болалар уйи ва кам таъминланган оилалар хонадонига ташриф буюришни режалаштирган.

Байрам тадбирларини ташкил қилишдан ташқари, Янги йил услубида безатилган брендли Pepsi машиналаридан ташкил топган карвонлар бир неча кундан бери юртимиз шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланиб, совғалар тарқатмоқда ва шу орқали ҳам болажонлар, ҳам катталарга қувонч улашмоқда!

2020 йил 25-30 декабрь кунлари байрамона Pepsi машиналари карвонини қуйидаги шаҳарларда изланг: Термиз, Қарши, Нукус, Урганч, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Гулистон, Чирчиқ.

Pepsi билан болажонларга Янги йил мўъжизасини тақдим қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг