“Интер”-“Барселона” баҳсининг 1-тайми охирида юзага келган жанжал сабаби маълум бўлди
Sport
−
07 May 2025 9100 1 minute
Ижтимоий тармоқларда “Интер” - “Барселона” учрашувидан (4:3) баҳсли вазиятлардан бирига доир лавҳа тарқамоқда.
Биринчи бўлимда томошабинлар ва бош ҳакам Шимон Марциняк “Барселона” дарвозасига белгиланган пенальтига оид видеотакрорни кўраётган вазиятда, “Барса” ҳимоячиси Иниго Мартинес “нерадзуррилар” ҳимоячиси Франческо Ачерби томон тупурди.

Бу вазият ҳакамлар назаридан четда қолди. Ачерби ғазаб билан жавоб қайтарган ва ҳолатга бошқа футболчилар ҳам аралашган.
Таъкидланишича, бу воқеа танаффусдан бироз олдин муштлашувга сабаб бўлган, ўшанда “Интер” ва “Барселона” футболчилари ўртасидаги тортишув сезиларли даражада кучайгам
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August